Россия авиациясининг Су-24 бомбардимончи самолётлари Суриянинг Ҳалаб вилоятида ИШИДнинг зенита қурилмалари, миномётлар ва йирик калибрли пулемётлари билан жиҳозланган базасини яксон қилди, деб маълум қилди 26 октябрда журналистларга Россия Мудофаа вазирлигининг расмий вакили, генерал-майор Игорь Конашенков.

“Ҳалаб вилоятидаги Ҳибрат-ал-Амия аҳоли пункти ҳудудида учувчисиз парвоз қурилмалари ёрдамида тоғ-ўрмонли ҳудудда йирик калибрли пулемётлар, Зу-23 зенита қурилмалари ва миномётлар билан жиҳозланган кўп миқдорда йўнтанламас автомобилларга эга ИШИДнинг йирик базаси фош қилинди”, деб айтди Конашенков.

Конашенковнинг айтишича, маълумот бошқа каналлардан текширилгандан кейин, ушбу база ва у ердаги автомобиллар иккита Су-24 самолёти томонидан йўқ қилинган.