Сурия армияси ИШИД жангариларининг мамлакат шарқидаги Эвфрот дарёси бўйида жойлашган Дайр-аз-Зўр ҳудудига ҳужум қилиб киришга уринишини қайтарди. Бу ҳақда Сурия армияси вакили, бригада генерали Али Майхуб маълум қилди.

“Бизнинг қўшинлар ИШИД жангариларининг бостириб киришга уринишини қайтарди ва 3 та зирҳли техникани йўқ қилди ҳамда душманнинг техникаси ва тирик кучига сезиларли зарба берди”, деб айтмоқда генерал.