АҚШ президентлигига номзодлардан бири Дональд Трамп NBC телеканали эфирида ўзининг бизнесдаги фаолияти қандай бошланганини гапириб берди.

Яқинда у Нью-Ҳэмпшир штатига йўл олиб, у ерда сайловчилар билан бир соатлик учрашув ўтказди. Кўплаб саволлар қаторида унинг бизнесга кириб келиши масаласи ҳам иштирокчиларни қизиқтирди.

Трампнинг сўзларига қараганда, у ўзининг отасидан “бир миллион долларлик кичикроқ кредит” шаклидаги “унча катта бўлмаган ёрдам” олган. У отасига бу пулларни фоизлари билан қайтарганини айтди.