Туркиялик шифокорлар “Бола табассуми – оила қувончи” тадбири доирасида Ўзбекистоннинг шарқий вилоятларида 100 га яқин болада жарроҳлик операцияси ўтказдилар. Бу ҳақда “Соғлом келажак учун” нодавлат жамғармасида РИА “Новости” ахборот агентлигига маълум қилинди.

17 нафар шифокордан иборат Туркия делегацияси Ўзбекистонга 16-23 октябрда Туркиянинг ҳамкорлик ва тараққиёт агентлиги кўмагида келди.

Туркиялик шифокорлар Фарғона вилояти кўп тармоқли болалар марказида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидан келган, юз қисмида туғма ва куйишдан олинган нуқсонлар ҳамда тепа лаб ва қаттиқ танглайида туғма нуқсонларга эга болаларни батафсил тиббий кўрикдан ўтказдилар.

Бу тадбир туркиялик шифокорлар иштирокида Ўзбекистонда ўтказилаётган иккинчи тадбирдир. 2014 йилнинг октябрида туркиялик жарроҳлар томонидан 100 га яқин бола операция қилинган. 2009 йилнинг майида эса туркиялик шифокорлар Ўзбекистонда 1100 дан кўпроқ аёл ва болаларни текширувдан ўтказиб, улардан 366 нафар бола операция қилинган эди.