Видео: Журналист янгиликлар ўқиш пайтида зилзила туфайли эфирни тарк этишга мажбур бўлди

Жаҳон 27 Октябрь 2015 12703

Афғонистоннинг Кобул шаҳрида фаолият кўрсатадиган Ariana Television Network (ATN) телеканали ходими янгиликлар ўқишни бошлаган вақтда зилзила туфайли ишини ташлаб, экрандан йўқолди.

Эслатиб ўтамиз, 26 октябрь куни, Афғонистон вақти билан соат 13:39да (Тошкент вақти билан 14:09да) содир бўлган зилзила эпицентри Афғонистоннинг Ҳиндукуш минтақасида кузатилиб, 7.5 баллни ташкил қилди. У Покистонда, Тожикистонда, шунингдек, Ўзбекистоннинг, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент, Андижон ва бошқа вилоятларида кузатилди. Ер силкинишлари Қозоғистоннинг Олма-Ота, Тароз, Чимкент, Қирғизистоннинг Ўш шаҳарларида ҳам сезилди.

Охирги хабарларда Осиё жанубидаги зилзила қурбонлари сони 263 нафарга етгани айтилган.

Кўпроқ янгиликлар