Халқ банкининг «Омад кулганда» лотереяси натижалари маълум қилинди

Ўзбекистон 27 Октябрь 2015 36005

Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкининг «Омад кулганда» тиражли, пул–буюм ютуқли лотереясининг ютуқлар тиражи 2015 йил 24-25 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Халқ банки Ахборот маркази Kun.uz сайтига хабар қилди.

Маълум қилинишича, натижалар 28 октябрь куни «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинади. Шунингдек, лотерея натижалари Халқ банки расмий сайтига ҳам жойлаштирилади.

Ютуқлар тиражида лотереянинг битта разряди бўйича умумий суммаси 2 497 440 040 сўмлик 235 800та пул-буюм ютуқлари ўйналган.

Ютуқлар тиражи лотереянинг битта тиражи бўйича ўтказилган. Серия ва билет рақами худди шундай бўлган лотерея билетининг иккинчи разрядига ҳам худди шундай ютуқлар чиққан ҳисобланади.

Ютуқ чиққан лотерея билетларини ушбу ҳавола орқали аниқлаш мумкин.

Миқдори 500 000 (беш юз минг) сўмгача бўлган пул ютуқлари банкнинг исталган филиалида, 500 000 (беш юз минг) сўм ва ундан ортиқ миқдордаги пул ютуқлари банк марказий аппаратининг Лотереяларни экспертизадан ўтказиш бўлимида экспертизадан ўтказилгандан сўнг, лотерея билети экпертизага топширилган филиалда тўлаб берилади.

Автомобиль ютуғи чиққан лотерея билетлари бўйича ютуқлар, ютуқ эгаларининг турар жойи бўйича жойлашган Халқ банки филиалида (қулайлик учун) экспертизага қабул қилинади ва лотерея билети экспертизадан ўтказилгандан сўнг, Халқ банкининг Тошкент шаҳар, Амур Темур шоҳ кўчаси, 3–уй манзилида жойлашган Бош амалиётлар бошқармасидан берилади.

Ютуқли билетлар, ютуқлар тиражи Расмий жадвали эълон қилинган кундан бошлаб тўрт ой муддат давомида тўловга қабул қилинади. Ушбу муддат тугагандан сўнг, ютуқли билетлар ўз кучини йўқотади ва тўловга қабул қилинмайди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7778 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 40311 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 64169 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 40060 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 143559 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39553 Lifestyle
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 389 Жаҳон
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Кўпроқ янгиликлар