Аввал хабар қилганимиздек, 26 октябрь куни пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ”нинг 6та кўргазма зали, 2та атриум, очиқ майдончалар ва конференция залларида IХ Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржаси бошланди.

Ярмаркада 50дан зиёд мамлакатдан 1300дан ортиқ хорижий фирма ва компания вакиллари иштирок этишмоқда. Жумладан, Ўзбекистондаги 2000га яқин корхона, компания ва ташкилотлар ўзларининг маҳсулотларини намойиш этмоқда. Улар орасида фармацевтика, металлургия, нефт ва газ, электротехника ва бошқалар бор.

Саноат ярмаркаси ва кооперацион биржаси 2 ноябрга қадар давом этади.