Эронга қарши санкциялар ядро дастури хулосаларига мувофиқ жорий йил охирига қадар олиб ташланади.

Бу ҳақда Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг сўзларига асосланиб, Reuters агентлиги хабар бермоқда.

"Режаларимизга мувофиқ, Эрон Ислом Республикасига қарши қаратилган санкциялар 2015 йил охирига қадар олиб ташланади”, - деди у Испания элчисига ишонч ёрлиғи топшириш вақтида.

Жорий йилнинг 14 июль куни Венада Эрон ядровий дастури масаласида қўшма комплекс режасининг якунлари қабул қилинган эди. Унга мувофиқ Эрон плутонийдан бўлган қуроллар ишлаб чиқармаслиги, 15 йил давомида уларнинг ихтиёридаги ураннинг миқдори 300 кг дан ошмаслиги ҳамда ядро объектлари қуриши мумкин эмас.