Хитойнинг “Синьхуа” ахборот агентлиги махсус анимацион ролик яратиб, у орқали иқтисодий ривожланиш беш йилликларининг 13-босқичи қанчалик зарур эканлигини асослаб беришга интилди. Видеолавҳа YouTube сервисида жойлаштирилди.

Роликнинг 4 нафар анимацион персонажи инглиз тилидаги қўшиқда Хитой ҳукуматининг иқтисодий сиёсати ҳақида гапириб беради. Томошабинлар Хитой келажаги шунга боғлиқ эканлигини тушуниб олишади.

Эслатиб ўтамиз, 26 октябрь куни Пекинда Хитой Коммунистик партияси пленумининг уч кунлик йиғилиши бошланди. У янги беш йиллик режасини қабул қилиши кутилмоқда. 2016-2020 йилларни қамраб оладиган мазкур лойиҳа иқтисодиётнинг барча соҳаларига жорий қилинади.