Хитойнинг CNPC компанияси Амударё бўйича, Туркманистон ҳудудида жойлашган 3та газ конини очди. Бўта, Тонгигуйи, Узингуйи конлари муваффақият билан ишга туриширлди.
Амударёнинг ўнг қирғоғидаги “Бахтиёрлик” келишув ҳудуди блокида жойлашган TAN-401D газ қудуғининг бир суткалик дебети 0.3 млн кубометрни ташкил қилади.

Ушбу газ “Марказий Осиё-Хитой” газ қувури орқали ҳайдалмоқда.
Turkmenbusiness.org сайтининг хабар беришича, белгиланган ҳудудда ўтказилган ишларда CNPC фақатгина ўзининг тажрибаси ва илғор технологияларидан фойдаланиб қолмай, ўнга яқин сервис компаниялари билан ҳам ҳамкорлик қилган.