Жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари орасида Хитойнинг йирик саноат корхоналари даромади 677.7 млрд долларга тушиб кетди. Бу ҳақда ХХР давлат статистика қўмитасининг сешанба куни чоп этилган ҳисоботида айтилди.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан кўрсаткич 1.7 фоизга пасайди.
Хитой саноатининг 41 йўналишидан 30таси даромад тушиши, 11тасида эса ўсиши кузатилди. Энг муваффақиятли йўналишларга нефтни қайта ишлаш ва кокс кимёси саноати, шунингдек, ядровий ёқилғи ишлаб чиқарувчи корхоналар айланди. Нефть-газ ва кўмир саноатида эса энг кучли пасайиш кузатилди.