Япония бош вазири Синдзо Абэ Қозоғистонга расмий ташрифи доирасида ушбу мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Оқ Ўрда матбуот хизмати хабар берди. Учрашув чоғида Назарбоев Абэни қайта сайлангани билан табриклаб, жаҳондаги мураккаб сиёсий ва иқтисодий вазиятда муваффақиятли фаолият юритишни тилаб қолди.

“Бизнинг мамлакатларимиз ядровий қурол қўлланишининг аянчли оқибатларини бошдан кечирди. Шу боис мен глобал аксилядровий ҳаракат ташаббусини илгари сурдим, сизнинг бу борадаги ташаббусларингизни эса биз тўлалигича қўллаб-қувватлаймиз”, - деди у.
Бундан ташқари, икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, Синдзо Абэ Қозоғистонда олиб борилаётган ишлар ҳақида илиқ фикрлар билдирди. “Мен бош вазирлигимнинг 9 йили мобайнида биринчи марта Қозоғистонга келишим. Илгари биз турли халқаро майдонларда 3 марта учрашган эдик, бу 4-учрашувимиз. Биз ўз алоқаларимизни ривожлантириб бораётганимиздан ниҳоятда мамнунман”, - таъкидлади Абэ.