Япония ҳукумати Хитой томонидан баҳсли Спратли архипелагида рифлардан ороллар яратилишини бир томонлама ёндашув деб баҳолади. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

“Мен АҚШ ҳарбий кучларининг ҳар бир ҳаракатига муносабат билдиришни истамасдим. Аммо ҳозир биз бу масала бўйича ахборот алмашмоқдамиз”, - деди Япония вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Суга ушбу ҳудуддаги воқеалар ҳақида.

“Кенг миқёсда сунъий оролларнинг яратилиши бир томонлама ҳаракатлар бўлиб, ўзаро муносабатларга салбий таъсир ўтказади”, - деб таъкидлади бош котиб.

Шунингдек, АҚШнинг USS Lassen эскадрилья мина ташувчиси Жанубий Хитой денгизида патруль ишлари бошлагани хабар қилинди.