Йўлсозлар Тошкентнинг Сирғали туманидаги, Ўзбекистон телевидениеси орқали бир неча бор танқид қилиб келинаётган йўлни асфальтлашди.

Воқеа жойидан олинган фотосуратлар Фейсбукдаги “Водители Ташкента” гуруҳининг саҳифасида жойлаштирилди.

“Мўъжиза юз берди. Ниҳоят Сирғалига асфальт олиб келишди”, деб ўз хурсандчилигини яшира олмаяпти фотосуратлар ва хабар муаллифи.

“Ахир бу йўл Сирғалининг “диққатга савозор машҳур жойи эдику”. Бу кўча телеэфирлар “юлдуз”и, бир неча бор телевидение орқали кўрсатилган”, деб кинояли изоҳ бермоқда яна бир фойдаланувчи.

Аввалроқ 25 октябрда бу туманда йўл қурувчилар автомобиль йўлларини таъмирлашни бошлаганлари маълум қилинганди.