2015 йил 28 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан “Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан 2015 йилнинг январь-сентябрь ойларида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва иш билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси бош мутахассиси Барно Казакбаева ўз маърузасида амалга оширилган ишлар хақида ахборот берди.

Жумладан жорий йилнинг 9 ойи давомида инспекция ходимлари томонидан Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши томонидан тасдиқланган режа асосида, давлат бюджетидан молиялаштирладиган ташкилотларда, ҳуқуқ тартибот идоралари билан ҳамкорлик доирасида, жами 5 мингдан ортиқ текширувлар ўтказилган.

Аниқланган ҳолатлар бўйича иш берувчиларга нисбатан 500дан ортиқ бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилган 400дан ортиқ мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жарималар қўлланилган.

Жойлардаги Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари томонидан 2015 йилнинг 9 ойи давомида Меҳнат муносабатларига оид ва «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги қонунларнинг корхона ва ташкилотларда ҳамда фермер хўжаликларида кенг тарғиб этиш юзасидан телевидение ва радио орқали 80дан ортиқ, маротаба, матбуот, газета, журналлар орқали 170дан ортиқ маротаба чиқишлар қилинган ҳамда 1,8 минг марта йиғилиш-семинарлар ва очиқ эшиклар, жами 2 мингдан ортиқ ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган.