Англия Лига кубоги. «Арсенал» ва «Челси» мусобақани тарк этди

Спорт 28 Октябрь 2015 1636

27 октябрь оқшомида Англия Лига кубогида 4-босқич учрашувларига старт берилди. Биринчи кунги ўйинларда сенсациялар қайд этилди, Лондоннинг икки гранд клуби “Арсенал” ва “Челси” ўртамиёна рақибларига имкониятни бой бериб, мусобақани муддатидан анча аввал тарк этишди.

Жорий мавсумда 11 турдан кейин 22 очко тўплаган ҳолда турнир жадвали пешқадамларидан бири бўлиб турган “Арсенал” эса “Шеффилд Уэнсдей” клубидан сафарда йирик 0:3 ҳисобида енгилди. Бу ўйинда аввалига 5 дақиқада Алекс Оксленд-Чемберлен, 19 дақиқада эса унинг ўрнига майдонга туширилган Тео Уолкотт жароҳатланиб, ўйинни давом эттира олмади. Шу тариқа, "гуннерлар"нинг сафида жароҳатланган Жек Уилшер, Аарон Рэмси, Матье Дебюши қаторига Уолкотт ва Чемберлен қўшилишди.

АПЛда ўта омадсиз иштирок этаётган “Челси” меҳмонда “Сток Сити” клубига пенальтилар сериясида ютқазиб қўйди. Жозе Моуриньо шогирдларининг асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда ҳисобни тенглаштиришганди.

Англия Лига кубоги. 4-босқич

Шеффилд Уэнсдей – Арсенал 3:0 (2:0, 1:0)

“Хиллсборо” стадиони

Голлар: 1:0 – 27 Уоллес, 2:0 – 40 Лукаш Жоау, 3:0 – 51 Хатчинсон.

“Шеффилд Уэнсдей” – Уайлдсмит, Пудил, Хант, Ловенс, Хатчинсон (Макгуган, 80), Уоллес, Ли, Элан, Бэннан (Семеду, 75), Лис, Лукаш Жоау (Нухиу, 85).

“Арсенал” – Чех, Гиббс, Дебюши, Мертесакер, Чемберс, Окслейд-Чемберлен (Уолкотт, 5; Беннасер, 19), Фламини, Камара (Белик, 60), Кэмпбелл, Жиру, Ивоби.

Огоҳлантиришлар: Хатчинсон (30), Уоллес (45), Ловенс (59), Дебюши (59), Кэмпбелл (86).

Сток Сити – Челси 1:1 (0:0, 1:1, 0:0, 0:0 пен. бўйича 5:4),

“Британия Стэдиум”

Голлар: 1:0 – 52 Уолтерс, 1:1 – 90 Реми.

“Сток Сити” – Батленд, Шоукросс, Муньеса (Уилсон, 49), Бардсли, Волльшайд, Уэлан, Адам, Афеллай (Шакири, 76), Арнаутович, Уолтерс (Одемвинги, 90), Диуф.

“Челси” – Бегович, Кэйхилл, Баба (Кенеди, 70), Зума, Терри, Рамирес (Траоре, 80), Оби Микел, Оскар, Виллиан, Азар, Диего Коста (Реми, 33).

Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 4:3, 4:4, 5:4.

Огоҳлантиришлар: Бардсли (18), Баба (36), Уилсон (81).

Четлатиш: Бардсли (90).


Эвертон – Норвич 1:1 (0:0, 1:1, 0:0, 0:0, пен. бўйича 4:3)

“Гудисон Парк”

Голлар: 0:1 – 51 Бассонг, 1:1 – 68 Осман.

“Эвертон” – Роблес, Стоунз, Фунес Мори, Овьедо, Браунинг (Баркли, 62), Маккарти, Гибсон, Осман, Миральяс (Нейсмит, 98), Лукаку, Коне (Деулофеу, 62).

“Норвич” – Радд, Бассонг, Беннетт, Уиздом (Уиттакер, 90), Ольссон, О`Нил, Редмонд, Ожижа-Офоэ (Жарвис, 69), Мулумбу (Дорранс, 76), Хулахан, Грэббен.

Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 4:3.

Огоҳлантиришлар: Мулумбу (27), Беннетт (75), Ольссон (90).

 

Халл Сити – Лестер 1:1 (0:0, 0:0, 1:1, 0:0, ПЕН. 5:4)

“Кей Си Стэдиум”

Голлар: 0:1 – 100 Марез, 1:1 – 105 Эрнандес.

“Халл Сити” – Якупович, Хэйден, Доусон, Тэйлор (Эрнандес, 79), Магуайр, Мэлоуни, Одубаджо, Хаддлстоун, Диаме (Мейлер, 110), Робертсон, Льюэр (Акпом, 74).

“Лестер” – Шварцер, Беналуан, Василевски, де Лат, Чилуэлл, Олбрайтон, Кинг, Инлер, Доду (Марез, 84), Окадзаки (Варди, 65), Крамарич (Дринкуотер, 65).

Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 4:3, 4:4, 5:4.

Огоҳлантиришлар: Беналуан (77), Олбрайтон (87), Хэйден (88), Акпом (92), Робертсон (100).

Бугун "Манчестер Сити" - "Кристал Пелас", "Саутгемптон"-"Астон Вилла", "Ливерпуль"-"Борнмут" ва "МЮ"-"Мидлсборо" жамоалари ўртасидаги баҳслар бўлиб ўтади.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53514 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65528 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161119 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26915 Жамият
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 2 Жаҳон
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 399 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 840 Жаҳон
Кун фотоси: Озодбек Назарбеков Бишкекдаги ҳукуматлараро комиссияси мажлисида
Кўпроқ янгиликлар