Apple`нинг чораклик соф даромади 2014 йилдагига қараганда 30 фоизга ортди

Иқтисодиёт 28 Октябрь 2015 1020

Apple корпорацияси молиявий йилнинг тўртинчи чорагида кўрсаткичларнинг рекорд даражада ўсгани ҳақидаги ҳисоботни эълон қилди.

Чорак давомида компания кирими 51,5 млрд доллар, соф даромад эса 11,1 млрд доларни ташкил этди. Ўтган молиявий йилда бу кўрсаткич 42,1 млрд ва 8,5 млрд долларни ташкил этди.

Шундай қилиб, бир йил ичида пул тушуми ҳажми 22,3 фоиз, соф фойда —30,6 фоиз, акциялардан даромад эса 38 фоизга ошди.

Компания ялпи фойдаси ҳам 2014 йил тўртинчи чорагидаги 38 фоиздан 39,9 фоизга қадар ўсди. Чорак мобайнидаги Apple халқаро савдоси даромадларнинг 62 фоизини ташкил этди.

Apple мазкур ўсишларни янги iPhone смартфонлари, Apple Watch “ақлли” соатлари савдосининг ошгани, рекорд даражада сотилган Mac`лар ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги даромадлар билан боғламоқда.

“2015 йил Apple учун барча даврлар (мавжуд бўлганидан буён)даги энг омадли бўлди, даромадлар 28 фоизга ортиб, 234 млрд долларга етди”, - дея қайд этди компания раҳбари Тим Кук.

Унинг сўзларига кўра, муваффақият “ер юзидаги энг яхши ва инновацион маҳсулотлар”ни яратишга эришиш натижасида қўлга киритилди. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34291 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72556 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10584 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136812 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 215 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 930 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 508 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 670 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар