АҚШ Суриядаги курд кўнгиллилари ва ва мухолифатнинг қўшилмаларига ўзининг қуруқлик қўшинларидан бир нечта отряд киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри ёзмоқда.

АҚШ ҳарбийларининг яна бир таклифи Ироқ армияси таркибига фронт чизиғида ишлайдиган ҳарбий маслаҳатчилар гуруҳини киритишдир. Аммо бу таклиф, нашрнинг фикрича, жиддий қўллаб-қувватланмайди.

Оқ Уй, шунингдек, Ироққа ИШИДга қарши кураш мақсадида 8та “Апач” вертолётидан иборат эскадрильяни юборишни кўзламоқда. Бу чора Ироққа бир неча юз ҳарбий хизматчини жойлаштириш заруратини келтириб чиқаради.