Австралиянинг Мельбурн шаҳрида яшовчи кишилар ўз ҳовлиларидаги ҳовузги тушиб олган ёввойи кенгури ҳақида маълумот беришди.

Buzzfeed нашрида ёзилишича, иссиқдан қийналган бу кенгури уйлардан бирига рухсатсиз кириб, ҳовлидаги ҳовузга сакраган.

Бу уйда яшовчи оила аъзоси Эми Гэррауэйнинг ҳикоя қилишича, кенгуру ҳовузда 45 дақиқа давомида қолган.

Унинг сувдаги ҳаракатлари камерага муҳрланган.

"Видеодан кўришингиз мумкинки, уни ҳеч ким сувга итариб юбормади, унинг ўзи сакрашга қарор қилди. Ҳовузимизга ўрдаклар тез-тез тушиб туришади, лекин илк марта кенгурунинг келиши", дейди Гэррауэй.

Унинг билдиришича, оила аъзолари уйда ўтиришганида, ҳовлидан шовқин эшитилган. Уй эгалари ҳовлига чиқишганида, кенгуру сувдан чиқишга беҳуда уринаётган бўлган. Шундан сўнг, Эмининг отаси кенгуруни сувдан тортиб олган.

"Кун анча иссиқ эди. У шунчаки сувга бир тушиб чиқмоқчи бўлган, лекин у ҳовузимизнинг бунчалик чуқурлигини билмаган кўринади", дейди Эми.