"Барселона" Мессига рад қилиб бўлмас таклиф билан чиқмоқчи

Спорт 28 Октябрь 2015 5868

"Барселона" Лионель Месси ўз таркибида фаолиятининг охиригача қолишини истамоқда.

Sport.es нашри хабарига кўра, жамоа раҳбарияти яқин вақт ичида аргентиналик ҳужумчи билан музокаралар бошлашни режалаштирган.

Бироз олдинроқ, каталонияликларнинг Мессига янги шартнома таклиф қилишга шошилмаётгани ҳақида хабарлар берилганди. Клуб бундай масалада шошма-шошарлик қилинмаслиги кераклигини таъкидлаб ўтганди.

Маълумот учун Мессининг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2018 йилгача тузилган. У 1 йилда 20 млн еврога яқин маош олади, қолаверса унга бонус шаклида 4-5 млн тўланади.

Бироз олдинроқ, унга "Манчестер Юнайтед" жамоасида қизиқиш билдирилгани хабар қилинганди. Инглизлар Мессини 2016 йилнинг ёзида ўз таркибига қўшиб олиш учун ҳаракат қилиши айтилганди.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47526 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7694 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18854 Ўзбекистон
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:13 396 Жаҳон
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:07 814 Жамият
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 634 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 595 Спорт
1 сентябрда Ерга улкан астероид яқинлашади 
18:45 2058 Жаҳон
Эрдўған ГФРдаги туркияликларни Меркель ва Шульцга овоз бермасликка чақирди
18:40 788 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар