Совуқ кунлар бошланиши муносабати билан Қирғизистон пойтахтида уйсизлар учун бошпаналар ташкил қилинади. Бу ҳақда Бишкек ҳокимияти хабар қилди.
Айни пайтда шаҳарда бундай инсонларга мўлжалланган вақтинчалик ва доимий муассасалар ишламоқда.

2015/2016 йилги қиш мавсумида яна иккита бундай бошпана ишга тушиб, у уйсизларга тунги пайт учун ётоқхона вазифасини бажаради, шунингдек, уларга бир марталик иссиқ овқат тақдим қилинади.