ФИФАнинг амалдаги президенти Йозеф Блаттернинг маълум қилишича, Россия 2018 йилги ЖЧ мезбонлигидан маҳрум бўлмайди.

"Бундай эҳтимол мавжуд эмас. Россия 2018 йилги мундиални қабул қилади. ФИФА бу давлатга мезбонлик ҳуқуқини тақдим этган ва бу ўзгармайди", дейди Блаттер.

Маълумот учун, Россиядаги ЖЧ 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар, 11та шаҳардаги 12та стадионда ўтказилиши белгилаб қўйилган.