БМТ Эронда қатллар сони ошганини қоралади

Жаҳон 28 Октябрь 2015 2066

БМТ ҳуқуқ ҳимоячилари Эронда амалга оширилаётган ўлим жазолари сонининг кескин ошиб кетганидан хавотирланмоқдалар, деб маълум қилмоқда Spiegel нашри.

БМТнинг Эрондаги инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича маърузачиси Аҳмад Шоҳиднинг таъкидлашича, 2005 йилдан бери Эронда қатллар сони мунтазам ошиб борган. Унинг айтишича, Эронда ҳар йили дунёнинг исталган бошқа давлатидан кўпроқ қатллар амалга оширилади.

Шоҳиднинг таъкидлашича, Эронда 2014 йилда 753 киши қатл этилган, бироқ 2015 йилда қатллар сони мингдан ошиб кетиши мумкин. Унинг айтишича, амалга оширилган қатлларнинг аксарияти халқаро ҳуқуққа зиддир.

БМТ маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида 69 фоиз қатл этилганлар гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар учун қатл этилган. Шоҳиднинг айтишича, баъзилар фейсбукда ёки бошқа ижтимоий тармоқларда билдирган фикрлари учун қатл этилган. Шоҳид Эрон ҳукуматини жиддий жиноятлардан бошқа барча жиноятлар учун ўлим жазосига тақиқлов киритишга чақирди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70982 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37022 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21422 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80878 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61816 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 199 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 95 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 314 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1316 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 826 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар