Суриядаги гуманитар ёрдамга муҳтож кишилар сони 1,2 млн. нафарга ошди ва умумий ҳисобда 13,5 млн га етди. Бу ҳақда гуманитар масалалар бўйича БМТ бош котиби ёрдамчиси Стивен О'Брайен Халқаро хавфсизлик ташкилотининг кенгашидаги нутқида баён қилган.

"Суриядаги вазият йил бошига қараганда ёмонлашди", - деди у. унинг сўзларига кўра, мамлакатда 6,5 млн нафар кўчирилган шахс бор. 4,2 млн нафар киши эса хавфсиз бошпана излаб, ўз уйларини ташлаб кетган қочқинлардир. БМТ бош котиби ўринбосарининг таъкидлашича, Сурия шимоли-ғарбидаги 120 минг киши “ҳаводан бўлаётган авиазарбалар ва ердаги операциялар туфайли” ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлиб туришибди.