Жеймс Бонд ҳақидаги янги кинолойиҳада иштирок этиш учун ишлаб чиқилган Aston Martin DB10 суперкари ким ошди савдосида сотилади, деб хабар беради Британиянинг Mirror нашри. Унинг нархи 1 млн фунт стерлинг ёки 1.5 млн долларни ташкил қилиши айтилмоқда.

Фильм учун жами 10 экземпляр яратилган эди. Улардан 7таси трюклар постановкаси чоғида пачоқ бўлган, 3таси омон қолган. Улардан бирини картинани суратга олган Eon Productions компанияси ўзида қолдиришга қарор қилди, иккинчи нусхани Aston Martin қайтариб олади, ниҳоят, учинчиси сотувга қўйилади.

Купе V8 Vantage модели базасида яратилган. Автомобилни 8 цилиндрли 4.7 л ҳажмли бензинли двигатель ҳаракатга келтиради. Унинг қуввати 436 от кучига тенг.