Европа парламенти Евроиттифоқ ҳудудида 2017 йилга бориб роуминг тугатилиши ҳақида якуний овоз берди, деб маълум қилмоқда Techradar.

Телефон орқали чет элдан туриб гаплашиш энди қиммат бўлмайди. Бундай ўзгаришни 2017 йилнинг 15 июнига қадар кутиш шарт эмас, сиёсатчилар ушбу ўзгаришни 2016 йилнинг апрелида амалга ошириш ҳақда овоз беришди. Ўзгаришлар ўзида қуйидаги қийматларни олади: чиқувчи қўнғироқларнинг дақиқаси 0,05 евро, бир дона SMS нархи 0,02 евро ва мобиль интернетнинг бир мб учун 0,05 евро этиб белгиланди.