ФИФА президент сайловига номзод сифатида 7 кишининг ҳужжатларини рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида маълум қилинган.

Шу тариқа, эндиликда футбол фаолиятидан 90 кунга четлаштирилган УЕФА президенти Мишель Платини, УЕФА бош котиби Жанни Инфантино, ФИФА Ижроқўми собиқ аъзоси Жером Шампань, Иордания шаҳзодаси Али бин Ал-Ҳуссайн, ОФК раҳбари, баҳрайнлик шайх Салмон ибн Иброҳим, Либерия футбол уюшмаси раҳбари Муса Билити ҳамда Жанубий африкалик мультимиллионер Мосима Габриэл Севале ФИФА президентлиги учун расман номзод ҳисобланишади.

Тринидад ва Тобаго терма жамоасининг собиқ футболчиси Дэвид Нахид, бразилиялик футбол мураббийи Зико, ФИФАнинг собиқ президент ўринбосари Чхон Мон Жун кабиларнинг аризалари қабул қилинмади.

Сайлов 2016 йилнинг 26 февралига белгиланган.