АҚШ армияси қўмондонлар штаби бошлиғи генерал Жозеф Данфорд “Ироқ ва Шом ислом давлати” террорчилик гуруҳининг нефть объектларини бомбардимон қилиниши ҳақда маълум қилди, деб ёзмоқда Financial Times.

Унинг таъкидлашича, АҚШ террорчилар томонидан эга чиқилган нефть ўчоқларига “янада тажовузкор” авиазарбалар беради.

Ўз навбатида, Пентагон раҳбари Эштон Картер ҳам ИШИДга қарши ҳарбий ҳаракатлар кучайтирилишини маълум қилган.

Картернинг сўзларига кўра, жангариларга қарши ҳарбий ҳаракатлар ҳаводан ҳам, ердан ҳам амалга оширилади.