Златан Иброҳимович Швецияда черков сотиб олди

Спорт 28 Октябрь 2015 2003

ПСЖ ҳужумчиси Златан Иброҳимович Швеция пойтахти Стокгольмдан евангелий черковига мансуб собиқ бинони сотиб олди. Бу ҳақда aftonbladet.se хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, тўрт қаватдан иборат, умумий майдони минг квадрат метрни ташкил этувчи ушбу бинони Иброҳимович 110 миллион швед кронасига (12,5 млн евро атрофида) харид қилган.

Католик ҳисобланувчи ушбу футболчи бинони таъмирлатиб, уни қочқинлар учун турар-жойга айлантиришни ният қилган.

Стокгольмдаги ушбу турар-жойдан ташқари Златаннинг Стокгольм яқинида вилласи, Нью-Йоркда квартираси ва Флоридада вилласи бор. Шунингдек, уни Мальмеда ҳам уйи бор эди, аммо у уни шу йили 4 млн еврога сотиб юборганди.

Кўпроқ янгиликлар