АҚШнинг Иллилнойс штатидаги транспорт компаниясида хизмат қилувчи икки нафар мусулмон-ҳайдовчига буюртмачи томонидан алкололь маҳсулотини етказиб бериш иши топширилади, бироқ ҳайдовчилар эътиқодига зид бу иш билан шуғулланмасликларини маълум қилиб, бунга рози бўлишмайди.

Freedom Outpost нинг хабарига кўра, бу рад жавоби, табиийки, иш берувчи компания Star Transport Inc.га маъқул бўлмайди ва ишчиларнинг эътиқоди билан ҳисоблашмай, уларни ишдан бўшатади, деб ёзади Muxlis.uz.

Шундан сўнг, Маҳад Аббос Муҳаммад ва Абдкарим Ҳассан Булшале 1964 йилги АҚШнинг Фуқаролик ҳуқуқлари тўғрисидаги қонуннинг 7 акти, яъни диний эътиқоди бўйича ишдан бўшатилмаслик ҳақидаги қоида бузилгани ҳақида судга даъво аризаси беришди.

Суд ишчилар фойдасига қарор чиқариб, ҳақиқатдан ҳам қонун бузилиш ҳолати рўй берганини тасдиқлади ва алкоголь маҳсулотини етказиб бермагани учун ишдан бўшатилган ҳайдовчиларнинг ҳар бирига маънавий зарар учун $ 20 000 миқдорида ва шунингдек яна қўшимча $ 100 000 штраф ундириб берди.