Италия жорий йилда халқаро миқёсда вино ишлаб чиқариш борасида Франциядан илгарилаб кетди. Бу ҳақда Халқаро узумчилик ва вино ишлаб чиқариш ташкилоти маълум қилган. Ташкилот жорий мавсумдаги дастлабки натижаларни эълон қилди.

Мутахассисларнинг иқрор бўлган баҳоларига мувофиқ Италияда вино ишлаб чиқариш 2015 йил хулосаларига кўра, 10 фоизга, 48,9 млн гектолитрга ошган. Францияда эса бу кўрсаткич 47,4 млн гектолит ва 1 фоизни ташкил этмоқда. Учинчи ўринда эса 36,6 млн гектолитр ва 4 фоизлик натижа билан Испания бормоқда.

Бутун жаҳон бўйича 2015 йилги натижаларга кўра, 270,7-280,7 млн гектолитр вино ишлаб чиқарилган. Бу жаҳон бўйича 2 фоизлик ўсишни кўрсатади. Айрим давлатлар ҳали ўзларининг статистикаларини намойиш этишганича йўқ. Масалан, вино ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда 8-12 ўринларда борувчи Хитой ва Россия.