АҚШ Давлат котиби Жон Керри октябрь ойининг охири, ноябрь ойининг бошларида Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, Ўзбекистонга сафар қилади. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментининг расмий вакили Жон Кирби маълум қилди.

Жон Керрининг Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган икки томонлама учрашувлари Самарқанд шаҳрида ташкиллаштирилади. Шунингдек, Бишкек, Остона, Душанбе ва Ашхободда мамлакат ҳукуматларининг юқори лавозимли вакиллари билан икки томонлама музокаралар олиб боради. Бу унинг АҚШ Давлат котиби сифатида бир сафар чоғида  Марказий Осиё давлатларининг барчасига уюштирган илк ташрифидир.

Самарқандда у минтақадаги беш давлатнинг ташқи ишлар вазирлари билан учрашувда иштирок этади. Учрашув 2015 йилда таклиф қилинган АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатлари билан янги “С5+1” форматдаги диалог тарзида бўлиб ўтади. Вазирлар минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилишади.

Жон Керри Марказий Осиёга Вена шаҳрида ўтказиладиган Сурия бўйича музокаралардан сўнг сафар қилади.