Каттақўрғонда коллеж директори ўринбосари 500 доллар пора устида қўлга тушди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, Дилафрўз Бобоева исмли аёл қизини коллежга ўқишга киритиш мақсадида тумандаги коллеж директори ўринбосари Зайниддин Саримсоқовга учрашган. Амалдор ундан 500 доллар сўраган.

Унинг талаби ноқонуний эканлигини тушунган аёл тегишли ташкилотларга арз қилган. Натижада Саримсоқов Бобоевадан пора олаётган чоғда жиноят устида қўлга олинган.