МДҲ аъзолари давлат хавфсизлиги ва махсус хизматлари раҳбарлари Сурия ва Афғонистонда жисмоний тайёргарликдан ўтган террорчиларни аниқлаш усулларини янада яхшилашни муҳокама этишди. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, томонлар жангарилар ва қуролларни олиб келувчи йўлларни, уларни молиявий томондан қувватлаб турувчи манбааларни топишда ҳамкорликда ҳаракат қилишга келишиб олишган.

Сурия ва Афғонистонда тайёрланган мафкуравий ва террорчи шахсларни аниқлаш механизмлари борасида ҳам бир тўхтамга келинган.