Nissan рули йиғиштириладиган электрокар яратди

Технология 28 Октябрь 2015 2417

Nissan компанияси Токио автосалонида IDS концептуал электрон хеэтчбекни тақдим этди. Айтилишича, прототип кейинги авлод Leaf моделига асос бўлиши мумкин. Машина йиғиштириладиган руль ва автоном бошқарув тизимига эга бўлди. Шунингдек, танланган ҳаракат ритмига мувофиқ ўриндиқлар ҳам айланади.

Прототип кузови тўлалигича карбонлидир. Автомобиль баландлиги 1 380 мм ни ташкил қилади.

 

Машинанинг олд панели катта сенсорли экрандан иборат. Руль ғилдираги, дизайнерлар ғоясига кўра, ташқи жиҳатдан жиловни эслатиши лозим.

Автопилот ёқилганида руль автоматик тарзда йиғилиб, олд панелга олинади, унинг ўрнига эса яна бир сенсорли экран пайдо бўлади. Бунда олд ўриндиқлар бироз бир-бирига томон айланиб, “қулай, ёқимли ва хавфсиз муҳит” яратади.

Автомобиль турли электрон ёрдамчилар билан таъминланган.

Автопарковкачи, йўловчиларнинг мақсадларидан огоҳлантириш тизими шулар жумласидандир. Масалан, йўловчи ўтмоқчи эканлигини сезган сенсорлар бундан ҳам ҳайдовчини, ҳам йўловчини огоҳлантиради.концептнинг батареялари ҳажми 60 КВт/соатни ташкил қилиши маълум.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7756 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8611 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51040 Жамият
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 3077 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 3667 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 932 Жамият
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ҳиндистоннинг таҳлилий марказлари вакиллари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар