Нью-Йоркдаги ресторанларга кучукларни олиб кириш учун расман рухсат берилади

Жамият 28 Октябрь 2015 1074

Нью-Йорк штати губернатори Эндрю Куомо шаҳар ҳудудидаги ресторанларга итлар билан келиб овқатланиш ҳуқуқини тақдим қилувчи қонун лойиҳасини имзолади. Бу ҳақда The Huffington Post хабар берган.

Ушбу қонун эълон қилингандан бошлаб, кучга кирган.

Нашрнинг ёзишича, эндиликда шаҳардаги ресторанлар мижозлардан жониворларни ташқарида қолдиришни талаб қила олишмайди.

Нью-Йорк штати қонунчилик палатаси аъзолари ва қонун лойиҳаси муаллифи Линда Розенталнинг қайд этишича, бу қонун ресторанларга оилавий равишда кечки овқат учун келишлар миқдорини оширади. Розенталь хонимнинг айтишича, бунгача кўпчилик ўз севимли жониворларини уйда ёлғиз қолдиришни истамагани учун кечки овқат вақтида уйга қолишга қарор қилишар эди.

Ўз навбатида, Нью-Йорк Соғлиқни сақлаш департаменти бу қонун лойиҳасига кескин қарши чиққан. Улар бу лойиҳани "антисанитар" дея баҳолашган.

Лойиҳа тарафдорлари эса, бу қонун орқали ресторанларнинг тушуми ортиши, хўжайинлари овқатланаётган маҳалда машиналарда қолдириладиган жониворларнинг димиқиб қолиш ҳолатлари йўқолиши ва оилавий йиғилишлар кўпайишини дастак қилишган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30857 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16961 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66689 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57652 Жамият
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 3651 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 4444 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 3558 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Кўпроқ янгиликлар