Оксана Чусовитина еттинчи марта Олимпиада ўйинларида иштирок этмоқчи

Спорт 28 Октябрь 2015 1731

Спорт гимнастикаси бўйича икки карра жаҳон чемпиони ўзбекистонлик Оксана Чусовитина Шотландиянинг Глазго шаҳрида бўлиб ўтган ЖЧ-2015даги ўзининг иштирокидан қониқиш ҳосил қилди. Мазкур мусобақа унга Рио-2016 олимпиадасида иштирок этиш учун муҳим қадам вазифасини ўтаб берди, деб ёзади ТАСС.

Чусовитина чемпионатнинг саралаш босқичида кўпкураш йўналишида фақатгина 52-ўринни эгаллади ва финал йўлланмасини қўлга кирита олмади (финалга 24 гимнастикачи йўлланма олади). Оксананинг энг севимли йўналиши бўлган таяниб сакраш баҳсларида у 30-ўринни эгаллади ва бу йўналишда ҳам финалга чиқа олмади.

«Бу мусобақа ёмон қатнашмадим деб ҳисоблайман. Асосий вазифа бу ерда олимпиададан олдинги ҳафталик мусобақада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиш эдию Натижада мен ўзимнинг азалий орзуим еттинчи марта Олимпиадада иштирок этиш учун муҳим қадам ташладим», дея таъкидлади Чусовитина.

Олимпиада олди ҳафталик саралаш босқичи келгуси йилнинг 16-24 апрель кунлари Рио- де-Жанейрода бўлиб ўтади. Бу ерда эркаклар ва аёллардан яна тўрттадан жамоа олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, спортчиларнинг олимпиададаги шахсий кўрсаткичларига қараб ҳам қўшимча саралаш очколари берилади.

Маълумот учун, 41 ёшли Чусовитина - гимнастка тарихида 6та олимпиадада қатнашган ягона спортчи саналади. Илк марта у Барселонада бўлиб ўтган ОЎ-1992 МДҲ жамоаси таркибида жамоавий мусобақаларда олтин медални қўлга киритганди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20624 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49600 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3081 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1714 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3495 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2052 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3145 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3290 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4792 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4390 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар