Олма-Ота трамвайлари бир неча йил олдин Германияда истеъмолдан чиқарилган эди. Бу ҳақда КТК телеканали хабар бермоқда.
Шаҳар транспорти тез-тез назорат остидан чиқиб, йўловчиларни қўрқитиб туради. Уларнинг бундай оғир техник аҳволда эканлиги бир неча йиллар муқаддам истеъмолга яроқсизга чиқарилгани билан тушунтирилмоқда.

Бу ҳақда трамвай вагонларининг ходимлари гапириб беришди. Уларнинг таъкидлашича, бу машиналар бир неча йиллар муқаддам Германияда истеъмолдан чиқарилган, шундан сўнг Қозоғистонга олиб келинган. Қозоғистонда эса улар яроқли деб топилди. Ушбу рўйхатга кирувчи 20та вагон йўловчи транспорти бошқармаси мутасаддилари томонидан йўловчилар учун хавфсиз деб эътироф этилмоқда.