Қозоғистон пойтахтида 80дан ортиқ иссиқ бекатлар пайдо бўлади. Бу ҳақда “Астана LRT” МЧБ транспорт директори Рустам Халилев баёнот берди.

“82та иссиқ бекатлар ўрнатиш режалаштирилмоқда”, - унинг сўзларини келтиради Новости-Казахстан ахборот агентлиги.

Бу янгилик “Остона-Инвест” форуми доирасида ўтказилган матбуот анжуманида янгради.
Бундай турдаги биринчи бекат кузатув камералари билан таъминланади, шунингдек, у бепул интернетга эга бўлади.

Илгарироқ 2015 йил охирига қадар шаҳарда ижтимоий муҳим объектлар яқинида жойлашадиган 55та иситилувчи бекат қурилиши хабар қилинган эди.