Ўзбекистон термаси Европадаги терма жамоалардан бири билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин

Спорт 28 Октябрь 2015 4327

2018 йилги ЖЧ учун саралаш учрашувларида иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ноябрь ойида КХДР ва Яманга қарши муҳим ўйинларни ўтказади.

Терма жамоанинг Филиппин ва Баҳрайнга қарши ўйинлари келаси йилнинг март ойларида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмоновга яқин бўлган манбалардан олинган норасмий маълумотларга қараганда, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2016 йилнинг куз ойларида Европанинг кўзга кўринган терма жамоаларидан бири билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Ўйин Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида ўтиши кўзда тутилган. Ҳозирча, Ўзбекистон терма жамоасига спарринг бўлиши мумкин бўлган термалар орасида собиқ Югославия давлатларининг вакиллари бор. Улар Хорватия, Словения ва Македония бири экани айтилган. Шунингдек, Россия терма жамоаси номи тилга олинган.

"Ҳозирча, келишувнинг дастлабки қисми ҳақида суҳбат олиб борилган. Европа вакиллари Евро-2016 мусобақасидан кейин Тошкентга келишга қарши эмасликларини билдиришган. Ҳаммасини вақт кўрсатади", дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, агар Ўзбекистон термаси ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритса, Аргентина, Португалия ёки Голландия терма жамоалари билан Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказиш масаласи ҳам режага киритилган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22414 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24647 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12700 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53978 Жамият
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:31 313 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 755 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 726 Жамият
Қирғизистонга қарши ўйинга мухлислар киритилмаслигига расман изоҳ берилди
19:14 1837 Спорт
Кўпроқ янгиликлар