АҚШнинг Пенсильвания штатида автобус ва енгил автомобил ўзаро тўқнашиб кетиши туфайли ҳалокатли йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Маълум қилинишича, автобусда Лехай университети талабалари экскурсия учун кетаётган бўлган. Юз берган тўқнашув туфайли енгил автомобил ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган, талабалар орасида жиддий шикастланганлар йўқ.

Воқеа жойидан олинган фотосуратда бундай ҳолатлар эҳтимолларини ҳисобга олган ҳолда тайёрланган, 20 талаба учун мўлжалланган автобусни кўриш мумкин.

Полиция ҳодисани ўрганмоқда, университет томонидан марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирилган.