АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер АҚШ ҳарбий кемалари охирги кунларда Жанубий Хитой денгизида операция ўтказганини тасдиқлади.

“Биз яқинда Жанубий Хитой денгизида операция ўтказдик”, деб айтди АҚШ қуролли кучлари ишлари бўйича сенат қўмитасида бўлиб ўтган йиғилишда Картер.

Картернинг айтишича, операциялар “яқин ҳафта ва ойларда ҳам ўтказилади”. Пентагон раҳбари бу операцияларнинг деталларини очишдан бош тортди.

Картернинг таъкидлашича, АҚШ “ўзининг Осиё-Тинч океани минтақасидаги стратегиясини ўзгартириш бўйича” қарор қабул қилди. Унинг айтишича, АҚШ бу жараён доирасида минтақада ўзининг мавжудлиги даражасини ошириб боради.

“Биз халқаро қонунчилик доирасида учамиз, сузамиз ва ҳаракат қиламиз”, деб таъкидлаб ўтди Картер. Картернинг таъкидлашича, бу нафақат Жанубий Хитой денгизи минтақасига, балки жаҳоннинг қолган бошқа минтақаларига ҳам тегишлидир.   

Аввалроқ Хитой Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Lassen эсминеци Хитой ҳукуматининг рухсатисиз Жанубий Хитой денгизига, Хитой ўзиники деб биладиган баҳсли Наньша ороллари яқинидаги сувларга ноқонуний кириб борганини маълум қилганди. Хитой ТИВ АҚШнинг бу ҳаракатлари Хитой дахлсизлигини бузиши ва унинг хавфсизлигига таҳдид солишини айтиб, АҚШга қатъий норозилик билдирган.