Россия президенти Владимир Путин террорчиликка қарши якка ҳолда самарали курашишнинг имкони йўқлигини айтиб ўтди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Сизнинг махсус хизматларингизнинг самарали ишисиз бизнинг давлатлар ривожлана олмайди. Бугунда уюшган жиноятчилик ва террорчиликка қарши якка ҳолда ҳеч ким самарали кураша олмайди, шунинг учун сиз йиғилиб, муаммоларни муҳокама қилишингиз, ечимларни излашингиз, ишларни бошқаришингиз, буларнинг барчаси шак-шубҳасиз жуда муҳимдир”, деб айтди Путин МДҲ давлатлари хавфсизлик ва махсус хизматлар идоралари раҳбарлари билан учрашув давомида.

Аввалроқ Путин БМТнинг террорчиликка қарши курашдаги марказий ролини мустаҳкамлаш кераклигини айтган эди.