Қозоғистон Европа Иттифоқи раҳбариятининг расмий ташрифини кутмоқда. Айтилишича, ушбу ташриф доирасида кенгайтирилган ҳамкорлик ва алоқалар тўғрисидаги келишув имзоланади. Бу ҳақда мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев маълумот берди.

“2014 йил октябрида Брюсселга ташрифим чоғида биз кенгайтирилган ҳамкорлик ва алоқалар тўғрисидаги келишувни имзолашга тайёргарлик ишларини якунлаган эдик. Биз ЕИ раҳбариятининг бу тарихий ҳужжатни имзолаш учун Остонага келишини кутмоқдамиз”, - деди у бир қатор давлатларнинг элчиларига ишонч ёрлиқларини топшириш маросимидаги чиқишида.