Россия ҳарбий авиацияси Сурияда жангариларнинг ниқобланган ва консервация қилиб қўйилган базаларига зарбалар берди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.

Конашенковнинг айтишича, йўқ қиинган объектлар жангариларнинг базалари, ўтиш ва таянч пунктлари ва қўмондонлик пунктларидан иборат.

Конашенковнинг таъкидлашича, Россия самолётлари охирги кун ичида Суриянинг Идлиб, Хомс, Хама, Ҳалаб, Дамашқ ва Латақия вилоятларидаги жангариларнинг 118 та объектига зарбалар берган.