Россия ИИВ: Домодедовода одам ўғирлаган икки ўзбек ва икки тожик қўлга олинди

Жамият 28 Октябрь 2015 3630

Москва вилояти жиноят қидирув ходимлари Москва вилоятининг Домодедово туманида бир эркакни ўғирлаб кетиб, ундан пул талаб қилганликда гумон қилиб 4 нафар хорижликни – 2 нафар Тожикистон ва 2 нафар Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди, деб хабар бермоқда Москва вилояти ички ишлар бўлими.

Ҳуқуқ-тартибот муассасалари маълумотларига кўра, эркак у олиб кетилаётган автомобиль йўлда бир озга тўхтаб турганда қочиб кетишга муваффақ бўлган.

“Навбатчи қисмга москвалик 36 ёшли эркак киши мурожаат қилиб, савдо маркази олдидаги автотураргоҳда ўлдирилиши таҳдиди остида Nissan Teana машинасига ўтказилиб, номаълум йўналишда олиб кетилганини айтган. Жиноятчилар ундан 250 минг рубль талаб қилишган. Бир неча соатдан кейин Кашира шоссесининг 23 километрида эркак автомобилдан чиқиб, қочиб кетишга муваффақ бўлган”, дейилмоқда ички ишлар бўлимида.

Эркак АЁҚШда яширинган ва полицияга қўнғироқ қилган. Эркак автомобиль кўриниши ва жиноятчиларнинг ўзаро суҳбати давомида эслаб қолган маълумотлари асосида полициячилар жиноятчиларга чиқишган. Гумонланувчиларнинг барчаси 20-25 ёш атрофида бўлиб, Россияда рўйхатдан ўтмаган ҳолда яшаган.

Ушбу ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг “Товламачилик” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Бу жиноят учун 15 йиллик қамоқ жазоси кўзда тутилган. Барча гумонланувчилар қўлга олинган ва уларнинг тергов вақтида ҳибсда ушлаб турилиши масаласи ҳал қилинмоқда.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 10625 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 78112 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда
Жаҳон иқтисодиётининг ўсиши сўнгги 7 йилдаги максимумга етди
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига қандай тиббий хизматлар кўрсатилади?
Фото: Паулиньо «Барселона» футболчиси сифатида таништирилди
18:31 219 Спорт
Тошкентда ЙПХ ходимларига Honda мотоцикллари берилди (Видео)
Қорақалпоғистонда электр таъминоти корхонаси ходими ўзи ёзган 1,5 млн сўмлик жаримани ўз ҳисобидан тўлади
18:18 1046 Жамият
Австралия биткоинларга оид қонунчиликни кучайтиради
Генерал Лининг эвараси Шарлотсвиллдаги тўқнашувларни қоралаб чиқди
18:11 299 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар