Бельгия бош вазири Шарль Мишель кетаётган кортеж устига қасддан бостириб борган ҳайдовчи қўлга олинди. Бу ҳақда La Derniere heure газетаси маълум қилган.

Аниқлик киритилишича, бу воқеа 27 октябрь куни Брюссель-Намюр содир бўлган.

Қўлга олинган шахс бош вазирнинг кортежига ҳужум қилаётганидан ўзи бехабар бўлганини билдирган.

Унинг тан олишича, у анархист бўлиб, милтиллаб турувчи кўк маёқча билан жиҳозланган автомобиллар унинг асабига тегади.

Кортежга ҳужум қилган шахс руҳан носоғлом экани, у аввал ҳам "полиция автомобилларига ҳужум қилгани учун" ҳибсга олингани маълум қилинган.