Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири яқин кунларда Ямандаги уруш тугашини маълум қилди

Жаҳон 28 Октябрь 2015 4099

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайрнинг маълум қилишича, Яманда бўлиб ўтаётган Саудия бошлиқ коалиция ва исёнчи хусийлар ўртасида саккиз ойдан буён давом этаётган уруш яқин кунларда тугаши мумкин, деб хабар бермоқда Reuters.

“Мамлакатдаги ҳарбий кампания ўз ниҳоясига етиши мумкин, агарда... Али Абдуллоҳ Солиҳ ва хусийлар БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2216 резолюцияни қабул қилишса ва бу масалада БМТдаги музокарада иштирок этса”, — деди у.

Унинг таъкидлашича, Саудия Арабистони ҳам келажакда мамлакатда туб ўзгаришлар бўлишини кўряпти. “Яманнинг исёнчилар томонидан босиб олинган кўп қисми қайтариб олинди”, — деб қўшимча қилди у.

Аввалроқ Яман ҳукумати исёнчи хусийлар ва мамлакатнинг собиқ президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ билан музокара олиб боришга розилик билдиргани ҳақида маълум қилинган эди.

Кўпроқ янгиликлар