Сиёсатшунос: АҚШ Марказий Осиёни йўқотишдан қўрқади

Жаҳон 28 Октябрь 2015 11069

Кеча АҚШ Давлат департаменти тарқатган ахборотга кўра, 29 октябрь куни давлат котиби Жон Керри режадан ташқари Марказий Осиё турнесини ўтказиб, минтақа давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан С5+1 форматида учрашувлар ўтказади.
МДҲ давлатлари институти директори ўринбосари Владимир Жарихин бундай кутилмаган қарор АҚШ раҳбариятининг Марказий Осиёга бўлган таъсирини сақлаб қолишга жиддий қараётганлигини кўрсатишини таъкидлади.

“Минтақада АҚШнинг позициялари кучсизланаётганидан далолат берувчи маълум жараёнлар бормоқда, - деб ҳисоблайди эксперт. – Улар минтақадаги таъсирини йўқотиб қўйишдан қўрқади. Масалан, Қирғизистон барибир АҚШнинг Манасдаги базасини йўқ қилишга эришди”. Манасдаги АҚШ авиабазаси мамлакатдан 2014 йили чиқариб юборилган эди.

Америкаликлар учун бу база логистик аҳамият касб этарди. Бундан ташқари, минтақада бўлишнинг ўзиёқ АҚШнинг узоқ истиқболли режалари таркибига киради.
Бундан ташқари, Керрининг кутилмаган ташрифига асосий сабаблардан бири АҚШ Афғонистондаги кучларини сақлаб қолишга интилаётганлигидир, деб ҳисоблайди россиялик эксперт.

Кўпроқ янгиликлар