Туркиядан Яманга келган самолётлар ИШИДнинг 500 жангарисини Суриядан олиб чиқиб кетди, деб хабар бермоқда Сурия Қуролли кучлари расмий вакили, генерал Али Майхуб.

“Разведка маълумотларига кўра, 26 октябрда Адан аэропортига Туркиядан 4та самолёт келди. Улардан иккитаси турк авиалинияларига, биттаси Қатар авиалинияларига ва яна биттаси БАА авиалинияларига тегишли бўлган. Бу самолётларнинг бортларида ИШИДнинг 500 нафардан кўпроқ жангариси бўлган, улар Суриядан Россия авиазарбаларидан қутқариш мақсадида олиб чиқилган”, деб айтди Али Майхуб.

“Жангариларни коалиция зобитлари кутиб олган. Улар жангариларни аэропортда уч гуруҳ қилиб олиб чиқиб кетган. Биринчи гуруҳ Мандаб вилоятидаги Ал-Боб шаҳрига, иккинчи гуруҳ Маърибга, учинчиси Саудия Арабистонининг Жазан ва Асир вилоятларига йўл олган. Жангарилар охирги кунларда ҳусийчилар билан жангларда катта талофат кўрган коалициянинг қуруқликдаги операцияларида иштирок этиши керак. Мавжуд маълумотларга кўра, ИШИД жангариларини Суриядан олиб чиқиб кетиш бўйича операциялар яқин орада давом эттирилади”, деб айтди Майхуб.

Россия Қуролли кучлари бош штаби маълумотларига кўра, Россия авиацияси зарбаларидан жангарилар чекинишни бошлаган ва Сурия қўшинлари билан тўқнашиш линиясида катта қурол-аслаҳа ва техникадан маҳрум бўлган.